Моҳир қиличбозлар сараланди
Тошкентда қиличбозлик бўйича “Кучлилар турнири“ мусобақаси якунланди.
Тошкентда қиличбозлик бўйича “Кучлилар турнири“ мусобақаси якунланди.
Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз қиличбозлик федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада юздан зиёд қиличбоз ўзаро рақобатлашди.
Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги шпага баҳсларида тошкентлик Файзулло Алимов, андижонлик Жавоҳир Нурматов, навоийлик Игорь Князев ва андижонлик Фахриддин Собиров шоҳсупага кўтарилди.
Хотин-қизлар баҳсида эса Малика Ҳакимова, Гулмира Зиёева, Барчиной Болтаева ҳамда Вероника Рожкова ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Рапира йўналишида ўтган беллашувларда Дониёр Саъдуллаев барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медаль билан тақдирланган бўлса, аёллар мусобақасида Умида Илясовага тенг келадигани топилмади.
Турнир якунида ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.