МИБ: 1 миллиард сўмдан зиёд сифатсиз маҳсулотлар йўқ қилинди
Наманганда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳужжатлари доирасида мусодара қилинган, муомалага киритилиши тақиқланган товар-моддий бойликлар белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Хусусан, мазкур жараёнда умумий қиймати 1 миллиард 60 миллион сўм бўлган дори воситалари, 7,3 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлариака ҳамда 22 турдаги телефон аппаратлари белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Мазкур дори воситалари, тамаки ва телефон ускуналари тегишли ҳужжатлар асосида хатланган ва мусодара қилинган бўлиб, уларнинг кейинчалик қонунга хилоф равишда муомалага қайтарилишининг олдини олиш мақсадида белгиланган тартибда йўқ қилиш чоралари кўрилди.

Йўқ қилиш жараёни масъул ходимлар иштирокида, амалдаги тартиб-таомилларга қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА