Месси «Барселона»дан кетмоқчи бўлса, қандай вариантлар бор?
Айни кунларда Лионель Месси «Барселона»дан кетмоқчи экани ҳақидаги хабарлар дунё узра тарқалмоқда.
Айни кунларда Лионель Месси «Барселона»дан кетмоқчи экани ҳақидаги хабарлар дунё узра тарқалмоқда. Хўш, Каталония клубидан кетса унинг фаолияти қай тарзда давом этади?
Лео агар жамоа билан ҳамкорликни муддатидан аввал тўхтаса, ёзги трансферлар вақтида «Интер» ва «Манчестер Сити» томонидан берилган таклифлардан бирини танлаши керак бўлади. Шунингдек, Месси учун иккинчи йўл ҳам мавжуд. У амалдаги битими якунлангунича жамоада қолиши ва қишки трансфер вақтида бошқа жамоага эркин агент сифатида ўтиб кетиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси «Барселона» таркибида 2003 йилдан буён тўп сурмоқда. У клуб тарихида энг кўп гол урган ва олти маротаба «Олтин тўп»га эга чиққан ягона футболчи ҳисобланади.