Мария Тимофеева Хорватияда бош совринга эга чиқди
Хорватиянинг Макарска шаҳрида WTA125 таснифига кирувчи халқаро турнирда мамлакатимизнинг учинчи рақамли теннисчиси Мария Тимофеева бош совринни қўлга киритди.
Мукофот жамғармаси 115 минг АҚШ долларини ташкил этган нуфузли мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида Мария Тимофеева латвиялик Дарья Семенистаяга қарши кортга чиқди. Теннисчимизнинг тўлиқ назоратида ўтган ушбу тўқнашувда Мария 6:2, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мария учун ушбу муваффақият 15 минг 500 АҚШ доллари пул мукофоти билан биргаликда 125 рейтинг очкосини тақдим этди. Мусобақа вице-чемпиони бўлган Дарья Семенистая эса 8 минг 400 АҚШ доллари ва 81 рейтинг очкосига эга бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА