Малакали педагог кадрларни рағбатлантириш мақсадида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоятида мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2025 йилда ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни аниқлаш мақсадида номзодлар ўртасида 1-босқич тест синовлари ўтказилмоқда.
[gallery-21985]
Мазкур йўналиш бўйича 441 нафар ўқитувчи рўйхати шакллантирилиб, жараёнга масъул ходимлар бириктирилган.
Тест синовлари Фарғона шаҳридаги 28-умумтаълим мактабида ўказиляпти. Жараён холис ва шаффоф бўлиши учун тегишли чоралар кўрилган ва иштирок этадиган педагог-ходимларга барча шарт-шароит яратилган.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА