Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари билан электрон ахборот алмашиш тизими йўлга қўйилади. 

Қарор билан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги ҳам низом тасдиқланди. 

Низомда:

ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахслар доираси ва ижтимоий профилактика объектларини аниқлаш, уларга доир маълумотларни “маҳалла еттилиги”, шунингдек, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда тақдим этиш тартиби;

“маҳалла еттилиги” ҳамда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби;

“маҳалла еттилиги” ҳамда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш, шунингдек, ижтимоий профилактика тадбирларини якунлаш тартиби белгилаб берилган.

Қарорга мувофиқ, маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларининг тўлиқ, изчил ва самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида “маҳалла еттилиги”га ҳамда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига “E-ijtimoiy profilaktika” ахборот тизимидан фойдаланиш имконияти яратилади.

“E-ijtimoiy profilaktika” ахборот тизими Маҳалланинг ягона платформаси билан интеграция қилиниб, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида электрон ахборот алмашинуви тўлиқ йўлга қўйилади.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими такомиллаштирилади