Лолаларга бурканган Наврўз маҳалласи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Косонсой туманининг Наврўз маҳалласи томорқачиликда илғор тажриба мактаби яратган ҳудудлардан бири ҳисобланади.
Маҳаллада 4 ярим минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Хусусан, Иззатулло Нарзуллаев хонадонида гулчилик орқали даромад топиш йўлга қўйилган. Хонадонда бир неча йилдан буён лола ва унинг пиёзлари етиштирилади.
Хонадонда турфа рангларда товланиб турган лолалар манзараси ҳар қандай кишига завқ бағишлайди. Уларнинг хилма-хиллиги ва баравж ўсиши оила аъзоларининг бой тажрибаси ҳамда меҳнатсеварлигидан далолат.
[gallery-28767]
Муҳими, ушбу хонадон нафақат ўз эҳтиёжини таъминлаб келмоқда, балки маҳаллада гулчилик маданиятини кенг оммалаштиришга ҳам муносиб ҳисса қўшаётир.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА