Косонсойлик футболчи Швейцарияда тўп суради
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Термизнинг “Сурхон” клуби ҳимоячиси, “Odil Junior” футбол академияси тарбияланувчиси Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцарияда давом эттирадиган бўлди.
Наманган вилоятининг Косонсой туманида таваллуд топган 19 ёшли иқтидорли футболчи “Лугано” клуби раҳбарияти билан 2031 йилга қадар шартнома имзолади. Бу ҳақда “Сурхон” клубининг матбуот котиби Сардор Кенжаев хабар берди.
Маълумот ўрнида, “Лугано” клуби 1908 йилда ташкил этилган бўлиб, жорий мавсумда Европа Конференциялар лигаси иккинчи саралаш босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган. Яқинда старт олган Швейцария Суперлигасининг учинчи тур натижаларига кўра, “Лугано” пешқадамлар сафида бормоқда. Ўз тарихида уч мартадан мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритган луганоликлар охирги бор 2022 йили Швейцария кубогига сазовор бўлган.

Эътироф этиш жоиз, шу йил июнь-июль ойларида ўтказилган жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида майдонга тушган Беҳруз Каримов мундиалдаги ажойиб ўйинлари туфайли Европа клубларининг назарига тушган.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.