Киев аҳолисига огоҳлантириш, Мадурога янги айбловлар ва Путин билан Шрёдер учрашуви
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида Киев мэри Россия ҳужумлари кучайгани сабабли аҳолига шаҳарни вақтинча тарк этишни тавсия қилгани, АҚШда Венесуэланинг собиқ президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқасига нисбатан янги айбловлар қўйилгани, Марказий Осиё давлатларида Амударё ва Сирдарёдан сув олиш лимитларини тасдиқлагани ҳамда Владимир Путин туғилган кунини Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шрёдер билан бирга нишонлагани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Жонг Жанубий Кореянинг тиббий ёрдам таклифини рад этгани ва Латвияда Россия армиясига 43 евро юборишга ёрдам берганликда айбланган аёл олти йилга қамалгани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган. Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов,
Ойбек Давронов. ЎзА