Келлогг: Украина, АҚШ ва Россия музокараси амалда тўхтаган
АҚШнинг Украинадаги собиқ махсус элчиси Кейт Келлогг Украина, АҚШ ва Россия ўртасидаги музокара жараёни амалда тўхтатилганини айтиб, бу ҳолат Америка вакиллари асосий эътиборни Эрон билан музокарага қаратгани билан боғлади.
«Музокаралар жараёни амалда тўхтади. Бу ёмон эмас, аслида, яхши”, деди Келлогг ва Украина Россияга мустақил самарали қаршилик кўрсатишда давом этаётганини қўшимча қилди.
Шунингдек, АҚШнинг Россияга қарши санкция бўйича босими сақланиб қолгани, янги чеклов тўплами ҳали якунланмаганига урғу берди. Бундан ташқари Келлогг ҳозир Россияда ҳарбий ҳаракатни Украинадан ташқарига, жумладан Болтиқ бўйи давлатлари ёки Польшага қарата кенгайтириш учун етарли ресурс йўқлиги ҳақида ҳам фикр билдирди.
Таъкидланишича, Президент Дональд Трамп можарони тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори. Келлоггнинг ўзи эса ёз охирида Украинага боришни режалаштирган.
С.Раҳимов, ЎзА