Журналистни аккредитация қилиш қай тартибда амалга оширилади?
Журналист давлат органи, жамоат бирлашмаси ва ташкилот ҳузурида аккредитация қилиниши мумкин.
Чет эл журналисти Ўзбекистонда аккредитация қилиниши мумкинми? Унинг тартиби қандай?
Бу саволга Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Имомали Туев қуйидагича жавоб берди:
–Чет эл журналисти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитация қилиниши мумкин.

Аккредитация қилинган журналист қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади. Жумладан, бўлиб ўтадиган очиқ ҳайъат мажлислари ва бошқа оммавий тадбирлар тўғрисида олдиндан ахборот олиши, аккредитация қилувчи органнинг биноларига (хоналарига) ва бошқа объектларига аккредитация қилувчи орган томонидан белгиланган тартибда кириши, очиқ ҳайъат мажлисларида ва бошқа оммавий тадбирларда ҳозир бўлиши мумкин.
Шунингдек, аккредитация қилувчи органнинг масъул шахсларидан зарур ҳужжатлар ва материалларни сўраш ҳамда олиш, оммавий тадбирларнинг ёзувлари билан танишиш ҳамда улардан кўчирма нусхалар олиши, олинган ёзувлардан оммавий ахборот воситалари материалларини тайёрлашда фойдаланиши ҳамда аккредитация қилинган журналист қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Гулноза Бобоева,
ЎзА