Жанубий Корея қурол экспортини жадал ривожлантирмоқда
Жанубий Корея энг тез ривожланаётган қурол етказиб берувчи мамлакатлардан бирига айланди, деб ёзди “Politico” нашри Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқоти институти (SIPRI) ҳисоботига таяниб. Ҳужжатда Корея Республикаси дунёдаги тўққизинчи йирик қурол етказиб берувчи давлат мақомини қўлга киритгани ҳам таъкидланган.
Ушбу мамлакатнинг тўрт энг йирик мудофаа компанияси – “Hanwha Group”, “Hyundai Rotem”, “LIG Nex1” ва “Korea Aerospace Industries” биргаликда бу йил тахминан 37 миллиард доллар даромад қилиши мумкин. Бу 2021 йилдаги кўрсаткичдан қарийб тўрт баробар кўп.
Бундан ташқари Жанубий Корея НАТО давлатларига қурол етказиб бериш бўйича Қўшма Штатлардан кейин иккинчи ўринни эгаллаган.
С.Раҳимов, ЎзА