Жанубий Корея парламенти фаолияти билан танишилди
Мамлакатлар парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро тажриба алмашиш ҳамда қонун ижодкорлиги соҳасини бойитишда муҳим ўрин тутади. Қолаверса, мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Жанубий Корея Республикасининг Сеул шаҳрида бўлиб ўтган Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясининг (ICAPP) 13-Бош Ассамблеяси доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Корея Республикаси парламентига ташриф буюрди.
Ташриф давомида делегация аъзолари парламент фаолияти, парламент тизими ва қонун ижодкорлиги жараёнлари билан танишди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, сиёсий партиялар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида миллий парламентимиз тузилиши ва фаолияти ҳақида мезбон томонига батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Жанубий Корея парламентлараро ҳамкорлигини янада кенгайтириш, қонунчилик соҳасида илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамда халқаро майдонда ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.
М.Комилова,
ЎзА