Жамоатчилик билан очиқ мулоқот (+видео)
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Бухоро вилояти бошқармасида жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбарияти, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ҳамкор ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Мурожаатлар ва ўрганишлар натижасида 2024 йил давомида 5 миллиард сўмга яқин ҳамда 2025 йил 1-чоракда 1,5 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
“Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилганлиги бўйича 2024 йилда 110 та ҳамда 2025 йил 1-чоракда 41 та ҳолатларда “ишлар қўзғатилган ҳамда давлат бошқарув органлари ва маҳаллий ҳокимлик органларига 16 та (шундан 3 таси 2025 йил 1-чоракда) ҳолатда тақдимномалар киритилган.
[gallery-23121]
Рақобатга қарши келишувларни ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни аниқлаш бўйича 47 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятини юритаётган 44 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддаси иккинчи қисми биринчи ва иккинчи хатбошиларида белгиланган рақобатга қарши мувофиқлаштирилган ҳаракатларга тақиқлар талабларига риоя этилмаганлиги қайд этилиб, мазкур субъектларга нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилишни тўхтатиш бўйича кўрсатма берилди ҳамда молиявий санкциялар қўлланилди.
Шунингдек, 1 та бошқарув органига ташқи мувофиқлаштиришга тақиқлар талабларига риоя этилмаганлиги ҳамда 1 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан савдолар жараёнида нарх манипуляциясини амалга оширишда рақобатга қарши келишувларда иштирок этганлиги ҳолати бўйича иш қўзғатилиб, қонунбузилишни тўхтатиш бўйича кўрсатма берилди.
Табиий монополиялар томонидан асоссиз ҳақ ундириш ва тадбиркорлар ҳамда истеъмолчиларни камситилиши 75 та ҳолатда, устун мавқейини суиистеъмол ҳолатлари 2 та ҳолатда ва 1 та ҳолатда инсофсиз рақобатга йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилиши таъминланган.
Ҳудудий бошқарма томонидан барча турдаги ташқи реклама объектларида 2024 йилда 3000 га яқин реклама қонунчилиги юзасидан мониторинг ишлари амалга оширилиб 1700 дан ортиқ ҳолатда камчиликлар аниқланиб жойида бартараф этилиши таъминланган.
Худди шундай, 2025 йил 1-чорагидада 700 дан ортиқ реклама қонунчилиги юзасидан мониторинг ишлари амалга оширилиб 500 га яқин ҳолатда камчиликлар аниқланиб жойида бартараф этилиши таъминланган.
Тадбирда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Отабек Усмонов қатнашди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/1NU2iXGZag4" title="Jamoatchilik bilan ochiq muloqot" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (видео, сурат), ЎзА мухбирлари.