Иш жойида тазйиқ ва зўравонликка чек қўйилади (+видео)
Ўзбекистон иш жойларида тазйиқ ва зўравонликка қарши курашда янги давр бошланди. Президент қарори хавфсиз ва ҳурматли муҳитни таъминлашга қаратилган.
Жорий йил 21-сентабр куни “Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан иш жойида тазйиқ, зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, руҳий босим, таъқиб ва камситишнинг олдини олиш, мурожаатларни холис кўриб чиқиш ва бундай ҳолатларни яширишга йўл қўймаслик бўйича яхлит тизим жорий этилмоқда.
Батафсил маълумотни лавҳамиз давомида билиб олишингиз мумкин.
Муҳайё Турдалиева, Ойбек Давронов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА