Илғор иш тажрибаси оммалаштирилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 7 февралдаги “Ўқитувчиларни илғор иш тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларни оммалаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги тегишли буйруғига асосан, ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштиришнинг янги тартиби жорий этилган.
Жорий йилда ommalashtirish.uz платформасига Бухоро вилояти умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан 2804 та методик ишлар жойлаштирилди. Уларнинг 2161 таси мактаб, 1120 таси шаҳар ва туман миқёсида оммалаштирилди.
Дастлабки босқичлардан муваффақиятли ўтган илғор иш тажрибаларнинг 274 таси вилоят, 29 таси эса республика миқёсида оммалаштирилди.



Зариф Комилов, ЎзА мухбири.