Ичимлик ва оқова сув тизими ходимларининг салоҳиятини ошириш юзасидан халқаро анжуман
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида “Ўзбекистон Республикасида ичимлик ва оқова сув тизими ходимларининг салоҳиятини ошириш” мавзусидаги халқаро анжумани бўлиб ўтмоқда.
Мамлакатимизда ичимлик ва оқова сув тизимини ривожлантириш, мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Янги тармоқлар ва иншоотларнинг барпо этилиши, соҳага замонавий технологияларнинг жорий қилиниши эса малакали мутахассисларга бўлган талабни янада оширмоқда. Яъни тизимнинг самарали ва узлуксиз ишлаши, энг аввало, билимли муҳандислар, тажрибали техник ходимлар ҳамда малакали бошқарув кадрларига боғлиқ. Семинар айнан шу масалалар — кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришга бағишланди.
2026 йилги Инвестиция дастурига “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан амалга оширилаётган 23 та лойиҳа киритилган. Январь–сентябрь ойларида 21 та лойиҳа доирасида 350,6 миллион доллар маблағ ўзлаштирилди. Натижада 461,5 километр ичимлик суви ва 234 километр оқова сув тармоқлари тортилди, 11 та сув ҳамда 2 та оқова сув иншоотининг қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилди.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида Амударё туманидаги қуввати 40 минг куб метр бўлган “Манғит”, Тўрткўл туманидаги 140 минг куб метр қувватли “Туямўйин” сув тозалаш иншоотлари, шунингдек, Нукус туманидаги Нукус, Маданият, Абадан ва Кердер сув тақсимлаш иншоотлари қурилиши якунланди. Бунинг натижасида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси Амударё туманида 22,5 фоиздан 54,1 фоизга, Нукус туманида эса 43,4 фоиздан 87,3 фоизга етди.
[gallery-32123]
Чирчиқ шаҳрида Осиё тараққиёт банкининг 22,7 миллион долларлик кредит маблағлари ҳисобидан кунига 130 минг куб метр оқова сувни тозалаш қувватига эга иншоот реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Натижада ҳудудда марказлашган оқова сув хизмати қамрови 61 фоиздан 89 фоизга етказилиб, 240 минг нафар аҳолига кўрсатилаётган хизмат яхшиланди.
Бугунги кунда “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти тизимида 27 минг 50 нафар ходим меҳнат қилмоқда. Уларнинг 4 минг 310 нафари 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Тизимда ходимларнинг касбий билимларини янгилаш, муҳандислик ва бошқарув кўникмаларини мустаҳкамлаш, истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш бўйича ўқув дастурлари ташкил этилган.
Жорий йилнинг тўққиз ойида 1 минг 531 нафар ходим малака оширди. Шундан 1 минг 438 нафари “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти Илмий-ўқув марказида, 93 нафари эса хорижий давлатларда ўқиди. Марказдаги машғулотларда 948 нафар мутахассис анъанавий, 490 нафари масофавий шаклда иштирок этди. Онлайн таълим ҳудудлардаги ходимларга иш фаолиятидан узоқлашмаган ҳолда ўз малакасини ошириш имконини бермоқда.
Ўқув дастурларида ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда иншоотларидан фойдаланиш, ускуналарга техник хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш жараёнларини самарали ташкил этиш каби амалий масалалар қамраб олинган. Машғулотларга муҳандис-техник ходимлар, бош муҳандислар, уларнинг 490 нафари масофавий шаклда қатнашди. Онлайн таълим ҳудудлардаги ходимларга иш фаолиятидан узоқлашмаган ҳолда ўз малакасини ошириш имконини бермоқда.
Марказдаги машғулотларда 948 нафар мутахассис анъанавий, 490 нафари масофавий шаклда қатнашди. Онлайн таълим ҳудудлардаги ходимларга иш фаолиятидан узоқлашмаган ҳолда ўз малакасини ошириш имконини бермоқда.
Ўқув дастурларида ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда иншоотларидан фойдаланиш, ускуналарга техник хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш жараёнларини самарали ташкил этиш каби амалий масалалар қамраб олинган. Машғулотларга муҳандис-техник ходимлар, бош муҳандислар, уларнинг ўринбосарлари, туман ва шаҳар корхоналари раҳбарлари жалб қилинмоқда.
Халқаро тажрибани ўрганиш ҳам муҳим йўналишлардан биридир. Жумладан, Жанубий Кореянинг K-water компанияси ва KOICA билан ҳамкорлик доирасида мутахассислар замонавий сув хўжалиги технологиялари ҳамда бошқарув усуллари билан танишди. Бундан ташқари, 600 нафар ходим тавсиянома асосида олий таълим муассасаларига қабул қилиниб, муҳандислик, ирригация, қурилиш ва бошқа йўналишларда таҳсил олмоқда.
Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё, Наманган, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида очиқ мулоқотлар ўтказилди. Уларда ёшларнинг таклифлари, иш жараёнидаги муаммолари ва касбий ривожланиш режалари муҳокама қилинди.
Халқаро анжуманда кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш, масофавий таълим имкониятларини кенгайтириш ва илғор хорижий тажрибани маҳаллий шароитда қўллаш масалаларига эътибор қаратилмоқда. Зеро, барпо этилаётган ҳар бир янги тармоқ ва иншоотнинг узоқ муддат самарали ишлаши уни бошқарадиган, хизмат кўрсатадиган ва техник муаммоларга ўз вақтида ечим топадиган мутахассисларнинг салоҳияти билан чамбарчас боғлиқдир.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.