ХВЖ: Эрон можароси глобал иқтисодга босим қилмоқда
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Эрон можароси узоқ давом этган тақдирда қайси иқтисодиётларга молиявий ёрдам керак бўлиши мумкинлигини таҳлил қилмоқда, деб ёзди “Bloomberg” нашри.
Таъкидланишича, таҳлил ҳозирда тахминан 50 та ХВЖ дастурларига эга бўлган мамлакатларга қаратилган. Жамғарма мавжуд дастурларни кенгайтиришни ва зарур бўлганда янги дастурларни ишга туширишни кўриб чиқмоқда.
ХВЖ расмийлариноаниқлик шароитида айрим мамлакатлар ёрдам сўраётгани ва жамғарма уни тақдим этишга тайёр эканлигини маълум қилди. ХВЖ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева нефть импорт қилувчи мамлакатлар, Тинч океани ороллари давлатлари ва юқори қарздор камбағал мамлакатлар ҳақида алоҳида ташвиш билдирди. Георгиева илгари Яқин Шарқдаги вазият туфайли инфляция босими хавфи ҳақида огоҳлантирган эди, бу эса иқтисодий ўсишни ҳам чеклаши мумкин.
Жамғарма шунингдек, 2026 йилда глобал иқтисодий ўсиш прогнозини 3,1 фоиздан 3,3 фоизгача оширишни режалаштирмоқда. Янгиланган прогноз апрель ойида ХВЖ ва Жаҳон банкининг баҳорги йиғилишида тақдим этилади.
С.Раҳимов, ЎзА