Хитой Вьетнам билан ҳамкорликни ривожлантиради
"Синьхуа" ахборот агентлиги берган хабарга кўра, Хитой Халқ Республикаси Сиёсий бюроси Доимий кенгаши аъзоси, Бутунхитой Халқ вакиллари кенгаши Миллий қўмитаси раиси Ван Хунин Пекинда Вьетнам Миллий Кенгаши раиси Чан Тхан Ман билан учрашган.
Мулоқот давомида таъкидланишича, икки партия ва икки давлат олий раҳбарлар етакчилигида олти асосий мақсад йўлида мувофиқ ҳаракатланиб, барча соҳаларда юқори сифатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни илгари суриш, Хитой – Вьетнам ягона тақдир ҳамжамиятини барпо этишга тайёр.
Ван Хунин сўзларига кўра, ХХР ҳамкор давлат билан ҳар томонлама алмашинув ва шерикликни янада чуқурлаштириш тарафдори.
Ўз навбатида Чан Тхан Ман Вьетнам "ягона Хитой" тамойилига қатъий амал қилаётганини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, Ханой, хусусан мамлакат Миллий Кенгаши ўзаро дўстона алоқаларни фаоллаштиришга содиқ.
А.Маматов, ЎзА