Гейтс: СИ ривожланиши 2027 йил кибер таҳдидни кучайтиради
“Microsoft” асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллект тез ривожланиши ортидан 2027 йил жиддий кибер таҳдид кўпайишидан огоҳлантирди.
– Кейинги йил ўта кескин ўзгариш юз берадиган йўналиш кибер ҳужум бўлади, – дея таъкидлаган у. – Таҳдид орқали пул ундириш ёки фонд бозорига таъсир қиладиган узилиш келтириб чиқаришга асосланган бизнес модели аллақачон мавжуд.
Таъкидланишича, илғор сунъий интеллект модели, етарли чеклов йўқлиги ва зарарли фаолият жамланмаси кибернетика соҳасида “жуда кўп ёқимсиз, кутилмаган ҳодисалар”га олиб келиши мумкин.
Бинобарин, Гейтснинг фикрича, СИ назоратдан чиқиб кетиши ҳали инсоният учун энг долзарб таҳдид эмас. Яъни, бундай қурилмалар дунёга кенг кўламли таъсир кўрсата оладиган даражада ривожланиши учун яна бир неча йил керак.
С.Раҳимов, ЎзА