Ҳарбий прокуратура: соҳада қонун устуворлиги таъминланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтган мулоқотда маҳкама ва ҳудудий ҳарбий прокуратураларнинг барча ходимлари иштирок этди.

Ҳарбий соҳада қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар ва оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, энергетика, экология хавфсизлиги, бюджет маблағлари иқтисоди борасидаги ва фаолиятга доир бошқа масалалар сарҳисоб қилинди.

Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Қ.Исроилов бошқарган мажлисда ҳарбий прокуратура органлари томонидан жорий йилнинг олти ойида Конституция ва қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.

Мажлис якунида тегишли қарор қабул қилиниб, келгуси вазифалар белгилаб олинди.
Н.Абдураимова, ЎзА