Ҳарбий-академик лицей битирувчиларининг барчаси талаба бўлди
Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейида тарихий натижа қайд этилди.
Мазкур лицейни 2025/2026 ўқув йилида битирган барча ўқувчилар олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниб, талабалик мақомига эришди.
Бу юксак натижа йиллар давомидаги машаққатли меҳнат, устозларнинг фидокорона сабоқлари, ота-оналарнинг дуоси ва ёшларнинг ўз мақсадига бўлган қатъий ишончи самарасидир.
Ҳарбий академик лицейнинг жами 147 нафар битирувчисидан 144 нафари давлат гранти, 3 нафари тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.
Шунингдек, уларнинг 42 нафари олий, 105 нафари олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш бахтига муяссар бўлди.
Бу натижа лицей жамоаси учун катта фахр, битирувчилар учун эса янги марралар сари дадил қадамдир.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири