Халқаро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
«Ўзагросуғурта» АЖ вакиллари Чехия Республикасининг Европа амалий фанлар ва менежмент институти ҳамда Чехия Республикаси консуллари билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.
Мазкур меморандум таълим дастурларини ривожлантириш, илмий ва амалий тажриба алмашиш, шунингдек, юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга қаратилган.
Ҳамкорлик доирасида ходимлар ва мутахассислар учун касбий билим ҳамда кўникмаларни кенгайтириш, илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш, замонавий таълим ёндашувларини жорий этиш ва халқаро академик алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятлари яратилади.
Ушбу ташаббус «Ўзагросуғурта» АЖ ходимлари салоҳиятини янада ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда соҳада рақобатбардош кадрлар тайёрлаш борасидаги саъй-ҳаракатларининг муҳим қисми ҳисобланади.
Халқаро тажриба ва илғор билимлар янги имкониятлар яратиб, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва суғурта соҳаси ривожига хизмат қилади.