Ғўзанинг “Сурхон-107” нави яратилди
Маълумки, дунёда энг сифатли пахта толаси Gossypium barbadense L. турига мансуб навларда учрайди. Миср пахталари ҳам айнан шу турга киради. Бироқ, бундай навларнинг асосий камчилиги — кечпишарлиги, узоқ вегетация даври ва касалликларга нисбатан заифлигидир. Бу эса уларни етиштириш имкониятини чеклаб келади.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази олимлари ушбу муаммуога ҳам илмий ечим топди.
Марказ тизимидаги Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти лаборатория мудирлари Виктор Автономов ва Аброр Қурбонов бошчилигидаги илмий гуруҳ томонидан олиб борилган кўп йиллик тадқиқотлар натижасида ғўзанинг янги, юқорида таъкидланган муаммуоларга ечим бўлувчи тола узунлиги 41-42 мм бўлган “Сурхон-107” нави яратилди. Ушбу илмий ишланма Интеллектуал мулк агентлиги томонидан патентланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА