Гимнастикачиларимиз Хитойда шоҳсупага кўтарилди
Ўзбекистон терма жамоаси бадиий гимнастика бўйича Жаҳон челленж кубогида муваффақиятли иштирок этмоқда
Хитойнинг Пекин шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон челленж кубогининг биринчи финал куни якунланди.
Мусобақанинг гуруҳ машқлари (5 та тўп) дастурида Фатима Эл-Санкари, Милана Сафина, Иродахон Содиқова, Мишель Нестерова ва Диана Ҳакимовадан иборат Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалга сазовор бўлди. Шу тариқа, вакилларимиз мусобақадаги дастлабки медални мамлакатимиз ҳисобига ёзиб қўйди.
Дарвоқе, финал баҳсларининг яккалик машқларида Севинч Мўминова ҳалқа, тўп ва булавалар дастурида, Наталья Усова эса ҳалқа, тўп ҳамда тасма машқларида иштирок этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА