Футболчиларимиз "CAFA Nations Cup – 2025" ғолиби
Футбол бўйича "CAFA Nations Cup-2025" турнири ниҳоясига етди.
Турнир финалида азалий рақиблар - Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро рақобатлашди. Унда терма жамоамиз ирода кўрсатиб, бош совринни қўлга киритди.
Пойтахтимиздаги “Олимпия” стадионида ўтказилган ушбу ўйинда футболчиларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди. Қўшимча бўлимнинг 119-дақиқасида Ҳожиакбар Алижонов терма жамоамизга тарихий ғалабани келтирган голга муаллифлик қилди.
Тожикистонда ўтказилган "CAFA Nations Cup" турнирининг учинчи ўрин учун баҳсида Ўмон ҳамда Ҳиндистон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Ушбу ўйиннинг 56-дақиқасида Яҳмади ҳисобни очган бўлса, 81-дақиқада Сингх Куман мувозанатни тиклади. Пенальтилар сериясида эса ҳиндлар 3:2 ҳисобида зафар қучди ва кучли учликдан жой олди.
[gallery-25214]
Маълумот ўрнида: 2023 йилда ўтказилган "CAFA Nations Cup" турнирида ҳам Ўзбекистон ва Эрон термалари финалда тўқнаш келган ва унда эронлик футболчилар 0:1 ҳисобида зафар қучиб, бош совринга эга чиққан эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА