Филология факультетида “Битирувчи – 2026” тадбири ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган давлат университети Филология факультетида 2025/2026-ўқув йилида бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга дипломларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда университет ректори Абдуғаффор Қирғизбоев битирувчиларни қутлаб, уларнинг келгусидаги фаолиятига омад ва муваффақиятлар тилади. Таъкидланганидек, университетда эгалланган билим ва тажриба ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин топиши, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида самарали фаолият юритишига мустаҳкам замин яратади.
[gallery-30360]
Шундан сўнг битирувчиларга дипломлар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, ўқув йили давомида илм-фан, таълим, маданият, спорт ва бошқа йўналишларда юқори натижаларга эришган, республика ва халқаро танловлар, фан олимпиадалари ҳамда университет миқёсида ўтказилган турли танловларда ғолиб бўлган талабалар тақдирланди. Уларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.
Маълумот ўрнида, 2025/2026-ўқув йилида Филология факультетининг кундузги таълим шаклини 210 нафар, сиртқи таълим шаклини 317 нафар ва кечки таълим шаклини 48 нафар талаба тамомлади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА