Фарғонадаги Экошаҳар кенгаймоқда
Фарғона шаҳридаги Экошаҳарда барпо этилган “Yuksalish group – Farg’ona Eko-city” замонавий турар жой мажмуасининг дастлабки кўп қаватли уйлари фойдаланишга топширилди.
Тантанали маросимда шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, қурилиш компанияси раҳбарияти, шаҳар фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда Президент раҳбарлигида аҳолини замонавий, қулай ва хавфсиз уй-жойлар билан таъминлаш, шаҳарсозлик соҳасини изчил ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, мазкур мажмуа ҳам ана шу ислоҳотларнинг Фарғонадаги амалий ифодаси эканлигини таъкидлади.

Мажмуада аҳоли учун барча зарур инфратузилма ва қулайликлар яратилган бўлиб, бу ерда яшовчиларнинг фаровон ҳаёт кечириши, фарзандларнинг хавфсиз ва соғлом муҳитда камол топиши учун муносиб шарт-шароитлар таъминлаган. Фарғонадаги Экошаҳар кенгайишда давом этмоқда.
Муҳаммаджон Обидов,
ЎзА