Фарғонада “IV Устозлар миллий форуми” ўтказилмоқда
Фарғона шаҳридаги 46- ва 47-умумтаълим мактабларида “Маҳоратли ўқитувчи – миллат таянчи” шиори остида анъанавий “IV Устозлар миллий форуми” ўтказилмоқда.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган форум таълим тизимидаги ислоҳотлар, янгиланган ўқув режалари ва дастурлар, илғор педагогик методикаларни ўқитувчилар амалиётига татбиқ этиш, устозлар маҳоратини ошириш ва нуфузини юксалтириш мақсадига қаратилган.
[gallery-24742]
Устоз – жамият таянчи, халқнинг энг ишончли суянадиган кучидир. Таълимдаги ҳар бир ютуқ, келажак авлоднинг тарбияси уларнинг меҳнати билан боғлиқ. Форумда 19 та шўъбада жами 361 нафар педагог ҳамда вилоят Педагогик маҳорат марказининг 19 нафар методист устози иштирок этмоқда.
Фарғона шаҳридаги 46-мактабда бошланғич таълим, она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёти, ўзбек тили, хорижий тил, математика, информатика ва ахборот технологиялари, география ва иқтисодиёт, мактабгача таълим ҳамда технология фанлари, 47-умумтаълим мактабида жисмоний тарбия, физика ва астрономия, кимё, биология, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанларидан ўқитувчилар машғулотларда фаол иштирок этмоқда. Тажрибали тренерлар томонидан ноанъанавий усулларда тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.
<iframe width="1326" height="746" src="https://www.youtube.com/embed/9qnGT4m912I" title="Farg‘onada “IV Ustozlar milliy forumi” o‘tkazilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Шерзодбек Полвонов ва мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов очиб, ўтган йилда эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритди. Ушбу ютуқларда фидойи устозлар меҳнати беқиёс эканлиги эътироф этилди ҳамда форум ишига муваффақият тиланди.
ЎзА фотомухбири
Муқимжон ҚОДИРОВ олган сурат ва видео