Енгил атлетика спорт мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи якунланди
“Беш ташаббус олимпиадаси” - давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳаллалар, таълим муассасаларидаги ёшларни оммавий спорт, маданият, китобхонлик ва ахборот технологияларига кенг жалб этиш мақсадида ўтказиладиган йирик умуммиллий лойиҳа. Ушбу олимпиада ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва улар орасидан иқтидорларни кашф қилишга хизмат қилади.
Шунга кўра, Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида "Беш ташаббус олимпиадаси" спорт мусобақаси доирасида енгил атлетика спорт тури бўйича Тошкент шаҳар босқичи баҳслари бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада 3 та, жумладан, 16-21, 22-26 ва 27-30 ёш тоифасида Тошкент шаҳрининг 12 та туманидан ўғил болалар ва қизлар иштирок этди. Мусобақа сўнгида 3 та ёш тоифаси бўйича ғолиб бўлган ёшлар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Г.Бобоева,
ЎзА