Электр таъминотида янги қувватлар
Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Марғилон шаҳрида электр таъминотини яхшилаш, тармоқлар қувватини оширишга қаратилган йирик энергетика лойиҳасини амалга оширишга киришилди. Шаҳарнинг "Турон”, “Истиқлол”, “Мустақиллик”, “Навбаҳор”, “Наврўз” ва “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди.
Лойиҳа натижасида 8 мингга яқин хонадон ва 280 та тадбиркорлик субъектининг электр таъминоти қуввати оширилади.

“Чўлқувар” электр тақсимлаш пункти юкламасини камайтириш мақсадида “Саткак” подстанциясида 4,5 километрлик 2 та янги 10 кВ электр тармоғи барпо этилади. Шунингдек, умумий қуввати 23 минг кВА бўлган 67 та трансформатор пункти янги тақсимлаш тизимига уланади.

Айни пайтда Наврўз маҳалласининг “Олтин мерос” кўчасида электр кабель тармоқларини тортиш ишлари давом этмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш учун 12,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилган.
Муҳаммаджон Обидов,
ЎзА