Элдор Шомуродовнинг Туркияда яна тўп урар бўлмоқчи
Туркия Суперлигасидаги навбатдаги баҳсда "Башакшеҳир"нинг асосий ўйинчиси Элдор Шомуродов яна бир бор диққат марказида бўлди.
Туркия Суперлигасининг учинчи турида «Башакшеҳир» ўз майдонида «Касимпаша»ни қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Мезбонлар таркибида майдонга тушган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов 18-дақиқада жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ҳужумчи жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарба рақиб ҳимоячисига тегиб, йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўрига бориб тушди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Элдор Шомуродов иккинчи голга яқин келди. У рақибидан тўпни олиб қўйиб, жарима майдонига ёриб кирди ва кучли зарба берди. Бироқ тўп ҳимоячига тегиб, устунга бориб урилди.
Ўйиннинг иккинчи бўлими 81-дақиқасида «Касимпаша» жамоаси вакили Диабате гол уриб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Қолган дақиқаларда жамоаларнинг ҳаракатларига қарамай, ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа, «Башакшеҳир» мавсумдаги очколари сонини 4 тага етказди. «Касимпаша» эса 5 очкога эга бўлди. Суперлиганинг 4-турида «Башакшеҳир» ўз майдонида «Галатасарой»ни қабул қилади.
Дарвоқе, «Касимпаша»га қарши учрашув Элдор Шомуродов учун ҳам аҳамиятли бўлди. Зеро, Ҳамюртимиз чемпионатнинг дастлабки учта турида биттадан гол урди ва тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Айни пайтда тўпурарлар пойгасида «Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимхен 5 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. Муҳаммад Салоҳ, Мэйсон Гринвуд ва Ведат Мурики каби футболчилар ҳисобида 2 тадан гол бор.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА