ЕИ ва Канада хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди
Монреалда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи – Канада саммитидан сўнг эълон қилинган қўшма баёнотга кўра, Брюссель ва Оттава “Келажак учун Европа Иттифоқи – Канада” иттифоқини тузмоқда. Бу қадам ташқи сиёсат ва хавфсизлик соҳасида янада фаол ҳамкорликни назарда тутади.
– Бугун биз – Канада ва Европа Иттифоқи (ЕИ) раҳбарлари Монреалда бўлиб ўтган 21-саммитда “Канада – ЕИ: Келажак учун иттифоқ” тузилганини эълон қиламиз... Ташқи сиёсат ва хавфсизлик соҳасида янада фаол ҳамкорлик тузилма фаолияти асосини ташкил қилади, – дейилган баёнотда.
– Шунингдек, томонлар Оттава 90 миллиард евролик Европа кредити доирасида Украинани молиялаштиришга ҳисса қўшишига келишиб олди, – деди Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен жума куни.

ЕК раҳбари Монреалда бўлиб ўтган анжумандан сўнг Бош вазир Марк Карни ҳам Европа Кенгаши президенти Антониу Кошта иштирокида кечган матбуот анжуманида ушбу маълумотни тасдиқлаган.
Карни “Канаданинг дастлабки ҳиссаси 500 миллион евро экани”ни айтди.
ЕИ 2026-2027 йилларда Украинага 90 миллиард евро миқдорида кредит ажратилишини тасдиқлаган. Шундан тахминан 60 миллиард евроси ҳарбий эҳтиёж учун ишлатилади.
С.Раҳимов, ЎзА