ЕИ АҚШ билан савдо битимида қатъий шартлар қўймоқчи
Европа Иттифоқи АҚШ билан савдо битимида қатъий шартлар қўймоқчи, жумладан, агар Вашингтон янги тарифларни жорий қилса, ЕИ келишувни бекор қилиши мумкин, деб ёзмоқда “Financial Times” нашри.
Аввалроқ, Оқ уй раҳбари Дональд Трамп Гренландия бўйича унинг позициясига қарши бўлган европалик иттифоқчиларга тарифларни жорий қилиш билан таҳдид қилганидан сўнг, Европа Парламенти ЕИ-АҚШ савдо битимини ратификация қилишни тўхтатиб қўйган эди. Кейинчалик бир нечта Евроиттифоқ етакчилари Трампнинг Гренландияда куч ишлатишдан бош тортганини ҳисобга олиб, келишувни тасдиқлаш тарафдори бўлишди.

Қўмита раиси яна бир шартни ҳам айтиб ўтди: Европа Иттифоқи Америка саноат товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тарифларни фақат АҚШ Европа Иттифоқига тарифларни 15 фоизгача пасайтиргандан кейингина бекор қилади.
С.Раҳимов, ЎзА