Эбола тарқалиши назоратдан чиқдими?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига кўра, Конго шарқидаги янги Эбола ҳолатларининг 80 фоизи номаълум юқиш занжири билан боғлиқ экан. Шу боис, кенг кўламли чораларга қарамай, эпидемия тиббиёт ходимлари кузатуви даражасига нисбатан тезроқ тарқалмоқда.
Май ойидан бери Конго ҳозирча тасдиқланган даволаш усули ёки вакцинаси йўқ, ноёб турдаги Эбола вируси тарқалишидан азият чекяпти. Африка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотига кўра, қитъада энг тез ривожланаётган Эбола эпидемияси ҳисобланади.
– Бугунги кунга келиб, янги ҳолатларнинг 80 фоизи алоқа рўйхатимиздан ташқарида ва шунинг учун бизга номаълум юқиш занжири орқали келмоқда, – деди ЖССТ вакили Ассошиэйтед Пресс агентлигига.
С.Раҳимов, ЎзА