Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Хитой. Пекиндаги Чжунгшан боғида баҳорий лолалар очилди.

Ангола. Рим папаси Лео XIV Луанда аэропортига етиб келган пайт. Бу унинг Жазоир, Камерун, Ангола ва Экваториал Гвинеяни қамраб олган 11 кунлик Африка сафаридаги учинчи бекати ҳисобланади.

Ливан. “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ўртасидаги вақтинчалик сулҳдан сўнг, маҳаллий аҳоли вакиллари шикастланган кўприк бўйлаб ўз уйларига қайтишга ҳаракат қилмоқда.

Ҳиндистон. Варанасида кокос сотаётган сотувчи.

Хитой. Гонконгдаги “Каи Так” стадионида “Hong Kong Sevens” регби турнирининг иккинчи куни қизғин давом этмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА