Давлат ижтимоий буюртмалари танловига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди
Андижон вилоятида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат ижтимоий буюртмалари танловларидаги иштирокини кенгайтириш, уларнинг лойиҳа тайёрлаш салоҳиятини ошириш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.
Тадбирда вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.
Семинарда давлат ижтимоий буюртмаларининг устувор йўналишлари, танловларда иштирок этиш тартиби, ижтимоий лойиҳаларни тайёрлаш ва расмийлаштириш, уларни баҳолаш мезонлари, молиявий ҳисоботларни юритиш ҳамда ажратилган маблағлардан қонунчилик талабларига мувофиқ самарали фойдаланиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
[gallery-30452]
Шунингдек, ҳудудда амалга оширилган муваффақиятли ижтимоий лойиҳалар тажрибаси тақдим этилди. Иштирокчилар лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида учраётган муаммолар, уларни бартараф этиш механизмлари ҳамда ижро самарадорлигини ошириш юзасидан фикр алмашди.
Тадбир якунида давлат ижтимоий буюртмалари доирасидаги лойиҳаларнинг сифатли ижросини таъминлаш, ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларни самарали амалга ошириш ҳамда ажратилган маблағлардан шаффоф ва мақсадли фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Таъкидланганидек, мазкур ўқув-семинар нодавлат нотижорат ташкилотларининг институционал салоҳиятини ошириш, уларнинг давлат ижтимоий буюртмалари танловларидаги иштирокини фаоллаштириш ҳамда аҳоли манфаатларига хизмат қилувчи ижтимоий лойиҳалар самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА