Бухоро маҳсулотлари халқаро бозорларда муносиб ўрин эгалламоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида экспорт салоҳиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар ташқи иқтисодий фаолият кўрсаткичларининг ўсишига хизмат қилмоқда.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоятнинг экспорт ҳажми 652 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлари дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатига экспорт қилинди.
Экспорт таркибида қайта ишланган саноат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, тўқимачилик маҳсулотлари ҳамда хизматлар улуши ортиб бормоқда.
Европа, Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдо алоқаларининг кенгайиши маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги экспорт бозорларини очмоқда.
[gallery-30583]
Йил якунига қадар экспорт ҳажмини 1,5 миллиард АҚШ долларига етказиш режалаштирилган. Бунинг учун янги экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, маҳсулотларни халқаро стандартлар асосида сертификатлаштириш ҳамда логистика инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Экспорт кўрсаткичларининг ўсиши вилоят иқтисодиёти рақобатбардошлигини ошириш, валюта тушумларини кўпайтириш ва янги иш ўринлари яратишда муҳим омил бўлмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА