Бугун 4 нафар боксчимиз жангларга киришади
Хабар берганимиздек, Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасидаги 58-жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугун жаҳон чемпионатининг бўлиб ўтадиган саралаш жангларида 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Қизлар ўртасида 51 килограмм вазнда Азиза Якубова беларуслик Юлия Аванасович билан баҳслашса, ўғил болалардан 81 кг.да Шоҳрухбек Рустамов-Таха Яхё(Сурия), 91 кг. вазнда Жавоҳир Тоғаймуродов-Мелки Муҳаммад Али(Тунис) ва +91 кг.да Лазизбек Муллажонов-Муҳаммад Абдуллаев(Озарбайжон) жанглари бўлиб ўтади.
Кеча 20 сентябрь куни нуфузли мусобақанинг иккинчи кунги жангларида Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси иштирок этган баҳсларда вакилларимизнинг 4 нафари ғалабага эришганди.
Т. Рўзиев, ЎзА