Бўстонлиқ туманида яшовчи 44 ёшли фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Тошкент вилоятида “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кескин кураш давом этмоқда.
Хусусан, Бўстонлиқ туманида ИИБ ва ДХХ ҳудудий бошқармаси тезкор ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда “Бурчмулла” маҳалласида яшовчи 1982 йилда туғилган фуқаро У.К. қўлга олинди.

Текширув давомида унинг яшаш хонадонида жами 13 та шиша идиш ва қоғоз ўрамларда сақланаётган марихуана гиёҳвандлик воситаси аниқланди. Шунингдек, хонадон ҳовлисида 10 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги парваришланаётгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан 44 ёшли фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳудудларда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши қаратилган тезкор-профилактик тадбирлар изчил давом этмоқда.
А. Мусаев, ЎзА.