Боксчиларимиз Осиё ўйинларига жўнаб кетди
Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида 19 сентябрь — 4 октябрь кунлари навбатдаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.
Қитъанинг энг йирик спорт тадбири дастуридан ўрин олган бокс мусобақалари 21 сентябрдан 2 октябрга қадар давом этади. Финал жанглари 2 октябрь куни ўтказилади. Мазкур мусобақада Тўлқин Қиличев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон бокс терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Терма жамоамиз таркибидан қуйидаги олти нафар спортчи ўрин олган:
-55 кг: Самандар Олимов;
-60 кг: Абдумалик Халаков;
-70 кг: Шавкатжон Болтаев;
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев;
-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев;
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров.
Маълумот учун, расмий жадвалга кўра, дастлабки саралаш баҳслари 21 сентябрдан бошланади, ярим финаллар 29–30 сентябрь кунлари, финал жанглари эса 2 октябрь куни ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинларида боксчиларимиз 3 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА