Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Қодирхонова Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Қийноқларнинг олдини олиш ва гендер зўравонлик масалалари бўйича эксперти Д.Айтхожина билан учрашув ўтказди.
Унда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қийноқларнинг олдини олиш ва гендер зўравонликка қарши кураш соҳаларида миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, тадқиқотлар ўтказиш ҳамда мазкур йўналишда тегишли ташкилот ва идоралар билан музокаралар олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.


Гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг барча йўналишларда ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича Ўзбекистон тажрибаси кўплаб давлатларда қизиқиш уйғотаётгани, ўрганилаётгани алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Н.Абдураимова, ЎзА