“Биз – донормиз” хайрия акцияси бошланди
“Юксалиш” ҳаракати ташаббуси билан республика қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда 19 октябрдан 8 ноябргача мамлакатимиз бўйлаб “Биз – донормиз” хайрия акцияси бўлиб ўтади.
Мазкур донорлик хайрия акцияси Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш марказида ўтказилади. Унда Олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва талабалари, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ходимлари, ёшлар ва фаол фуқаролар иштирок этди.

Ташаббуснинг мақсади, донорлик қон захираларини тўлдириш ва жамиятда донорлик маданиятини ривожлантиришдан иборат. Шунингдек, акция жамиятда ўзаро ёрдам маданиятини шакллантириш, бу жараённинг аҳамиятини кенг тушунтириш, шунингдек, донор қон тақчиллиги муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этиш.
Акцияда бефарқ бўлмаган фуқаролар иштирок этиб, донорлик қони ҳар куни мураккаб вазиятларга тушган инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолади. Оғир жарроҳлик амалиётларини бошдан кечирган беморлар, автоҳалокатларда жабрланганлар, онкологик касалликлар билан оғриганлар ва қон қуйишни талаб қиладиган бошқа кўплаб ташхислари бор одамлар шулар жумласидандир. Акция давомида тўпланган қон захиралари тиббиёт муассасаларининг беморларга ёрдам кўрсатиш имкониятини оширади.

Бундай тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш касалхоналар ва тиббиёт марказларида қоннинг етарли даражада таъминланишига ёрдам беради. Бу айниқса, фавқулодда вазиятлар ва режалаштирилган жарроҳлик амалиёти учун муҳим ҳисобланади.
Акция бефарқ бўлмаган фуқароларни бирлаштиради. Унда вояга етган ва соғлиғида тиббий қарши кўрсатмалари бўлмаган ҳар бир фуқаро донор сифатида иштирок этиши мумкин. Қон топширишдан олдин иштирокчилар мажбурий тиббий кўрикдан ўтади. Бу жараён донор ва рецепторлар хавфсизлигини таъминлайди.
“Биз – донормиз” бу шунчаки акция эмас. Мазкур тадбир инсонлар ҳаётига янгича мазмун олиб кирувчи, жамият аъзоларини эзгулик атрофида бирлаштирувчи ҳаракатдир.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири