Битирувчиларга осон иш топиш йўллари ўргатилди (+видео)
Шу кунларда битирувчи талабалар олдида муҳим танлов турибди: қаерда ва қайси касбда фаолият юритиш масаласи. Албатта биринчи ўринда иш жойининг яшаш манзили яқинлиги, иш тартиби, жамоада соғлом муҳит шаклланганлиги ва маош миқдори бу танловда асосий омил саналади.
Талабаларга бу борада яқиндан ёрдам бериш мақсадида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Битирувчиларга Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутахассислари томонидан яқинда ишлаб чиқилган “Osonish.uz” платформасидан иш излаш имкониятлари тушунтирилди.
Масалан, Нигора Каримова бу йил университетни тамомлайди. Мазкур платформа орқали ўзига маъқул манзилда жойлашган мактабни танлади ва у ерга ўзи ҳақида маълумотни киритди. Унинг резюмеси мактаб директорининг компьютеридаги ҳужжатларига келиб тушган заҳоти танишиб чиқиб, тасдиқлади. Бир неча дақиқа ичида Нигора ишга жойлашди.
Платформада ойлик иш-ҳақи кўриниб туради. Бундан ташқари мактабда устама ва қўшимчалар бўлади. Иш ўрни банд бўлса ёки мавжуд бўлмаса шикоят тугмаси босилса ушбу жой платформадан олиб ташланади.
Бугунги кунда университетни 1768 нафар талаба битиради. Уларнинг 70 фоизида уч томонлама шартнома асосида иш ўринлари аниқ бўлган. Қолган 30 фоиз талаба ушбу платформа орқали ўзларига маъқул касбни танлашлари мумкин.
- Ҳозир тадбирда иштирок этган 300 нафардан ортиқ 4 курс талабалари 20 дан ортиғи ўзларининг резюмеларини платформада тўлдирганларидан кейин 15 нафари ишга қабул қилинганлиги ҳақида маълумот берилди, - дейди Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Гулноза Жўраева. – Албатта улар кейин суҳбатга боришади, ишга олиниши бўйича буйруқлари ҳам бир-икки хафта мобайнида чиқиши айтилди. Нафақат 4 курсларимиз, балки 3 курс талабаларимиз ҳам миллий тил сертификатларига эга йигит-қизларимиз бу платформага кириб, ўзларига иш ўринларини топишлари мумкин эканини билиб олдилар.
Тадбир якунида меҳнат муносабатлари ва бу борадаги қонунчилик, бандлик масалаларига оид йўлланган саволларга Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутахассислари томонидан батафсил жавоб қайтарилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/CaCsCFLL4ic" title="Bitiruvchilargaoson ish topish yo‘llari o‘rgatildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА