Бинодан сакрамоқчи бўлган фуқаро қутқарилди
Ижтимоий тармоқларда Зангиота туманидаги кўп қаватли бинодан фуқаро ўзини ташламоқчи бўлгани акс этган видеолар тарқалди.
Маълум қилинишича, воқеа 14 июль куни соат тахминан 22:20 да Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган кўп қаватли савдо мажмуасининг 10-қаватида содир бўлган.

Ҳодиса жойига туман ички ишлар, прокуратура ҳамда фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари зудлик билан етиб бориб, фуқарони хавфсиз тарзда, жароҳат етказмасдан бинодан олиб тушишган. Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи, 36 ёшли Й.Й. бўлиб, у руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда тургани аниқланган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқарони ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасига юбориш чоралари кўрилди.
А.Мусаев,ЎзА.