Билимдонлиги учун грант ва стипендия
Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Шаҳризода Мусажонова дунёнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Гонконг политехника университети (The Hong Kong Polytechnic University)га тўлиқ грант асосида қабул қилинди.
PolyU — Хитойнинг Гонконг шаҳридаги давлат тадқиқот университети бўлиб, техник таълимга ихтисослашган ва QS халқаро рейтингида 54-ўринни эгаллаган.
Энди Шаҳризода Мусажонова Гонконг университетида ўқиши учун йилига 32 000 доллар, 4 йил учун жами 128 000 доллар миқдоридаги тўловдан озод қилинди. Билимдонлиги туфайли ютиб олган грант доирасида фарғоналик талабага йиллик 6000 доллар, бакалавр ўқув жараёни учун жами 24 000 доллар стипендия ҳам берилади.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА