Таълимни ривожлантириш бўйича Швеция ва Финляндия тажрибаси ўрганилмоқда
Шу кунларда Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташаббуси билан йўлга қўйилган “Тошкент тажрибаси” лойиҳаси доирасида мамлакатимиз педагоглари Швеция Қироллиги ва Финляндия Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Жумладан, ривожланган давлатларнинг таълим тизимидаги илғор ёндашувлар, хусусан, аниқ фанларни ўқитиш бўйича инновацион методикалар ҳамда самарали бошқарув тажрибаларини чуқур ўрганиш мақсадида ташкил этилган тадбирда делегация таркибини физика ва математика фанлари бўйича ўтказилган "Ҳоким соврини" совриндорлари ва пойтахт мактабларида фаолият юритаётган энг илғор физика ва математика фанлари ўқитувчилари ташкил этади.


Мазкур амалий тадбирлар орқали педагог кадрларнинг касбий компетенцияларини янада ривожлантириш, таълим жараёнига замонавий ёндашувларни жорий этиш ҳамда ўқувчиларнинг билим олиш самарадорлигини оширишга эришиш кўзда тутилмоқда.
Гулноза Бобоева,
ЎзА