"Бибтехника" карвони Наманганга келди
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган 1 миллион 878 мингдан ортиқ "Бибтехника" анжомлари Наманган вилоятига етиб келди.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги ўқув масканлари ахборот --ресурс марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда кутубхоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш кўзда тутилган мазкур карвондан ўрин олган ускуналар мавжуд 750 та умумтаълим мактаби, ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва Муҳаммадшариф Сўфизода номидаги вилоят болалар кутубхонасига етказилди.


"Бибтехника" мажмуаси таркибидан жамлама китоби, инвентарь китоби, кундалик дафтари, китобхон формуляри, "чўнтакча", алифболи карточка, қайтарув варақаси, тўплам ғилофи каби воситалар ўрин олган.
Маълумот ўрнида: бугунги кунда Наманган вилояти бўйича Болалар кутубхонаси ҳамда умумтаълим мактабларида жами 916 нафар кутубхоначи ходим фаолият олиб бормоқда.



Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири