Биатлончилар Норинда беллашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Норин туманида Наврўз байрами муносабати билан Ёзги биатлон спорт тури бўйича Наманган вилояти ҳокими Кубоги учун вилоят биринчилигининг 1-босқич мусобақаси бўлиб ўтди.
[gallery-6042]
118 нафар спортчи иштирок этган мусобақа якуний натижаларига кўра, 1-ўринга Тўрақўрғон туман жамоаси лойиқ деб топилди. Кейинги ўринларни вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази жамоаси ҳамда Уйчи туман жамоаси эгаллади. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ, ЎзА