Бектемирда тадбиркорларнинг ташаббус ва муаммолари муҳокама қилинди
Бектемир туманидаги Абай маҳалласида тадбиркорлар ва фуқаролар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Унда “Бизнесни ривожлантириш банки” бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Ш.Юсупов, Тошкент шаҳар прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи А.Урманов, туман ҳокими Н.Абдураҳманов ва бошқа масъуллар иштирок этди.
Мулоқот давомида туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар ва аҳолини қийнаётган муаммолар, янги ташаббуслар ҳамда таклифлар муҳокама қилинди. Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, имтиёзли кредитлардан фойдаланиш, янги лойиҳаларни бошлаш, бандликни таъминлаш ва даромад манбаларини кўпайтиришга оид мурожаатлар билдирилди.

Жумладан, “RWS OPTIMUM” МЧЖ раҳбари қум-шағал аралашмасини хомашё сифатида олиш масаласида мурожаат қилди. “CHILON LUBRICANTS” МЧЖ раҳбари эса тоғ-кон саноатида портловчи моддалар ишлаб чиқаришни тартибга солувчи қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Барча мурожаат ва таклифлар масъуллар томонидан батафсил ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Бу каби учрашувлар аҳоли ва бизнес вакилларини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамият касб этади.
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида